Трамп: “Афғонистон тинчлик жараёнини бошқаришга қодир”

Олам

image

Афғонистон Президенти Ашраф Ғанининг маълум қилишича, АҚШ Президенти Дональд Трамп унга қўнғироқ қилган. Суҳбат давомида Қўшма Штатлар раҳбари расми Кобул тинчлик жараёнини бошқаришга қодир эканлигини билдириб ўтган. 

"Бугун Президент Трамп менга қўнғироқ қилди ва кеча бўлиб ўтган тинчлик жараёнини ривожлантириш билан боғлиқ муҳим воқеалар билан табриклади. AҚШ Президенти Aфғонистон ҳукумати раҳбариятига ва расмийларнинг тинчлик жараёнидаги кейинги қадамларни ташлашга қодирлигига ишонч билдирди", деб ёзди Ашраф Ғани Twitter’даги ўз саҳифасида.

Аввалроқ, Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф АҚШ қўшинларининг Афғонистондан олиб чиқиб кетилиши ҳақида ўз муносабатини билдирган эди. 


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Дональд Трамп Ашраф Ғанини

Баҳолаганлар

48

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг