Трамп Ҳиндистонга нисбатан божларни кескин оширмоқчи
Олам
−
04 Август 4738 1 дақиқа
АҚШ Президенти Дональд Трамп Ҳиндистон томонидан Россия нефтининг харид қилиниши сабабли мамлакатга нисбатан божхона тарифларини кескин оширишини эълон қилди. Бу ҳақда у бугун, 4 август куни Truth Social ижтимоий тармоғида ёзиб қолдирди.
“Ҳиндистон нафақат Россиядан улкан миқдорда нефть харид қилмоқда, балки бу нефтнинг катта қисмини очиқ бозорга қайта сотиб, улкан фойда кўрмоқда. Ҳиндистонни Украинада Россия ҳарбий машинаси туфайли қанча одам ўлаётгани умуман қизиқтирмайди. Шу сабабли, мен АҚШга Ҳиндистон томонидан тўланадиган божларни кескин ошираман”, дея ёзган Трамп.
У божлар қанчалик оширилиши ҳақида аниқ рақамларни келтирмаган.
Қайд этиш жоиз, 1 августдан бошлаб Вашингтон Ҳиндистонга нисбатан 25 фоизлик савдо божлари жорий қилган. Бу чора Ҳиндистон ва Россия ўртасидаги савдо алоқалари ва савдо мувозанатсизлиги билан изоҳланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳиндистондаги тўртта давлатга қарашли нефтни қайта ишлаш заводи Россиядан нефть харидини тўхтатгани ҳақида хабар берилганди. Кейинчалик, бир нечта манбалар Ҳиндистон таҳдидларга қарамай Россия нефтини харид қилишни давом эттиришини маълум қилди.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь