Трамп ҳавотирга ўрин йўқлигини билдирди
Олам
−
07 Август 2019
4095Кеча, 6 август куни AҚШ Президенти Дональд Трамп, Хитой маъмуриятини валютани манипуляциялашда айблаганидан сўнг Хитой билан давом этаётган савдо уруши ҳақидаги ортиб бораётган хавотирларни рад этди. Бу ҳақда “Reuters” хабар бермоқда.
“Хавфсизлик, инвестиция ва фоиз ставкалари учун AҚШдан Хитойга ва дунёнинг бошқа қисмларидан катта миқдордаги пул оқими! Биз жуда яхши ҳолатдамиз. Кўплаб компаниялар AҚШга ташриф буюради. Томоша қилиш жуда ёқимли!”, деб ёзди Трамп Twitter`даги саҳифасида.
5 август куни Вашингтон Пекинни Хитой юаннинг ўн йилдан кўпроқ вақт ичида минимал даражага тушишига йўл қўйганидан кейин валютани манипуляция қилишда айблаган эди.
LiveБарчаси