Трамп ҲАМАС аъзоларини йўқ қилиш билан таҳдид қилди
Олам
−
06 Март 3671 2 дақиқа
АҚШ Президенти Дональд Трамп Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати Ғазо секторида гаровда ушлаб турган барча одамларни зудлик билан озод қилишини ва ҳалок бўлганларнинг жасадларини топширишини талаб қилди, акс ҳолда ҳаракат аъзоларини йўқ қилишини айтди. Президент бу ҳақда ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғида маълум қилди.
Қайд этилишича, ҲАМАС ҳаракати гаровга олинганларнинг ва ўлдирилган одамларнинг жасадини дарҳол қайтариши керак, акс ҳолда ҳаракат учун барчаси тугайди.
“Шалом ҲАМАС” – бу “Салом ва хайр” дегани. Гаровга олинганларнинг барчасини ҳозироқ озод қилинг ва ўлдирганларингизнинг жасадларини дарҳол қайтаринг, ёки сиз учун ҳаммаси тугайди. Мен Исроилга ишни якунлаш учун зарур бўлган барча нарсани йўллаяпман ва агар сиз айтганимни бажармасангиз, ҲАМАСнинг бирор аъзоси ҳам тирик қолмайди”, дейди АҚШ Президенти.
Шунингдек, у сўзини давом эттирар экан, Ғазо аҳолисини қуйидаги сўзлар билан огоҳлантирган:
“Сизни гўзал келажак кутмоқда, аммо бу фақат гаровга олинганларни озод қилсангиз содир бўлади. Агар шундай қилмасангиз, сиз ўласиз! Ақлли қарор қабул қилинг. Гаровга олинганларни ҳозироқ озод қилинг, акс ҳолда кейинчалик оғир оқибатларга дуч келасиз!”.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Президенти Дональд Трамп маъмурияти ҲАМАС ҳаракати билан америкалик гаровга олинганларни озод қилиш ва Ғазо секторида кенгроқ ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришиш имконияти бўйича шахсий тўғридан тўғри музокаралар олиб бораётгани ҳақида хабар берилганди. Уларнинг маълумотларига кўра, Доҳада Трампнинг гаровга олиш ишлари бўйича махсус вакили Адам Бейлер ва ҲАМАС вакиллари ўртасида учрашувлар бўлиб ўтган.
Live
Барчаси