Трамп ҳам ўзига очилган жиноий ишларни ёптирмоқчи

Олам

image

АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трампнинг адвокати Стив Садоу кеча, 4 декабрь куни Жоржия апелляция судига судланувчининг президентлик дахлсизлигини асос қилиб, 2020 йилги президентлик сайловларига аралашиш бўйича ишни ёпиш тўғрисида илтимоснома киритди.

Ҳужжатда таъкидланишича, “2024 йил 5 ноябрда Дональд Трамп яна сайланган президент бўлди ва 2025 йил 20 январда у АҚШнинг 47-президенти сифатида қасамёд қилади” ва “амалдаги президент федерал даражада ва штат даражасида ҳар қандай айбловлар ва таъқиблардан тўлиқ ҳимояланган бўлади.

2023 йил август ойида Жоржия судьялари Трампни, унинг баъзи адвокатлари, ёрдамчилари, сайловолди ташвиқоти амалдорлари ва маҳаллий сайлов органи амалдорларини 2020 йилги сайловларга аралашганликда айблади. Айблов хулосасида айтилишича, Трамп жиноий гуруҳ таркибида 2020 йилги президентлик сайлови натижаларини қайта кўриб чиқишга ҳаракат қилган.

Прокуратура маълумотларига кўра, бу гуруҳ Жоржияда, шунингдек, бошқа штатларда – Аризона, Мичиган, Нью-Мексико, Висконсин ва Колумбия округида фаолият юритган.

3 декабрь куни Трампнинг адвокатлари Нью-Йорк судига суддан собиқ порно актриса Сторми Дениэлсга пул тўлаш чоғида Trump Organization молиявий ҳужжатларини қалбакилаштирилиши бўйича очилган ишни тугатишни сўраб илтимоснома киритди. Сайланган президентнинг адвокатлари айблов хулосасини бекор қилишни ва ҳакамлар ҳайъати ҳукмини бекор қилишни талаб қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 1 декабрь куни АҚШ Президенти Жо Байден ўғли Хантер Байденни расман афв этганди. Шундан сўнг мамлакат суди унга қарши ноқонуний қурол сақлаш иши бўйича даъво ишини ёпди. Трамп эса Байден томонидан яратилган прецедентдан фойдаланиб, келажакда ўзининг афв этиш ҳақидаги қарорларини муҳокама қилиши мумкинлиги хабар қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Дональд Трамп

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг