Трамп Ҳабиб-Гэтжи жангини албатта кўришини айтди
Спорт
−
15 Сентябрь 2020
11947AҚШ Президенти Дональд Трамп сайлов кампанияси доирасида Невада штатида нутқ сўзлади. Қатнашувчилар орасида UFC раҳбари Дана Уайт ҳам бор эди. Трамп UFC мавзусига тўхталиб, россиялик Хабиб Нурмуҳамедовни вазн тоифасидан қатъи назар энг яхши жангчи деб атади.
Сиёсатчи Ҳабиб ва америкалик Жастин Гэтжи ўртасида бўлиши кутилаётган жангни томоша қилишини айтди.
"Гэтжи биринчи рақамли жангчи билан улкан жанг ўтказади. Мен уни томоша қиламан. Жанг сайловдан олдин, иш қизғин пайтда ўтказилади, лекин вақт топаман. Бу ақл бовар қилмайдиган жанг бўлади", деган Трамп.
Ҳабиб Нурмуҳамедов ва Жастин Гэтжи учрашуви 24 октябрь куни Aбу-Дабидаги "Fight Island"да ўтказиладиган UFC 254'нинг асосий жанги бўлади. Жанг томошабинларсиз ўтказилади.
Маълумот учун, россиялик жангчи Ҳабиб Нурмуҳамедов 35 ёшга киргандан кейин аралаш яккакураш (ММА) бўйича карьерасини тўхтатмоқчи эканлигини айтганди.
Ҳабиб фаолияти давомида 28 бор жанг ўтказиб, барчасида ғалабага эришган. Мағлубият аламини умуман тотиб кўрмаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь