Тожикистонга пул ўтказган эронлик миллиардер ўлим жазосидан қутилиб қолди
Олам
−
02 Май
30309Эрон суди 2013 йили давлат нефтини сотишдан тушган 2 миллиард долларни ўзлаштиришда айбланган миллиардер Бабак Занжонийга нисбатан чиқарилган ўлим ҳукмини бекор қилди. Бу ҳақда "Asia-Plus" хабар берди.
Маълум бўлишича, ўлим ҳукми 20 йиллик қамоқ жазоси билан алмаштирилган.
Эрон суд тизими матбуот котиби Асгар Жаҳонгирнинг тушунтиришича, бундай қарор Занжоний тергов билан фаол ҳамкорлик қилгани, мулкини давлатга қайтариб бергани ва қарзларни тўлагани учун қабул қилинган. Ушбу ҳаракатлардан кейингина маҳбусга афв сўрашга рухсат берилган.
Мулозимнинг таъкидлашича, ўлим жазоси Ислом Республикаси Олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаийнинг розилиги билан 20 йиллик қамоқ жазосига алмаштирилган.
Миллиардернинг адвокати Расул Кухпоезода, ўз навбатида, мижози ўн йилдан ортиқ қамоқда ўтиргани сабабли, шартли равишда озодликка чиқиш бўйича ариза беришга ҳақли экани, ҳимоя томони энди шу иш билан шуғулланишини таъкидлаган.
Жорий йилнинг март ойи бошида Эрон Марказий банки Занжонийнинг барча валюта активлари давлат бюджетига ўтказилгани ҳақида баёнот берган. Бироқ, банк ғазнага ўтказилган активлар миқдорини эълон қилмаган. Маълумки, 2013 йили ҳибсга олинишидан олдин тадбиркорнинг бойлиги 14 миллиард долларга баҳоланган.
2015 йили тергов давомида Эрон полицияси Тожикистон Миллий банкининг (ТМБ) Занжоний фирибгарлигига алоқадорлигини эълон қилган, гумондор БМТ санкцияларини четлаб ўтиб, қора бозорда сотилган нефтдан тушган пулларни ушбу банк орқали олиб ўтган.
Бироқ, Марказий Осиё республикаси бош молия тузилмасининг ўша пайтдаги раҳбарияти бу айбловларни рад этган. Расмийларнинг асосий далилларига кўра, 2 миллиард доллар мамлакат бюджетидан кўпроқ маблағ бўлиб, буни яширишнинг ҳечам иложи йўқ.
Маълумот учун, Бабак Занжоний 2013 йил 31 декабрида иқтисодий жиноятлар ва пул ювишда гумонланиб ҳибсга олинган. 2016 йили у ўлимга ҳукм қилинган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь