Тожикистондаги зилзила яна Сурхондарёда сезилди

Жамият

image

Бугун, 11 июнь куни Тожикистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда ҳам сезилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.

Билдирилишича, ер силкиниши, бугун, 11 июнь куни Тошкент вақти билан 09:13 да Тожикистонда содир бўлган. 

Зилзила координаталари: 37,76 градус шимолий кенглик; 68,15 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,3. Чуқурлик 25 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 400 км жанубий-ғарбда.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:

  • Шўрчи туманида 2-3 балл, 33 км.
  • Узун туманида 2 балл, 45 км.
  • Қумқўрғон туманида 2 балл, 52 км.
  • Олтинсой туманида 2 балл, 59 км.
  • Жарқўрғон туманида 2 балл, 67 км.
  • Денов туманида 2 балл, 69 км.
  • Бандихон туманида 2 балл, 71 км.

Мақола муаллифи

Теглар

Сурхондарё зилзила

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made