Telegram
Биринчи билинг!
Олам
−
17 Август 2020
8515Бугун, 17 август куни Тожикистонда янги ўқув йили бошланди. 2020-2021 ўқув йили одатий муддатидан 2 ҳафта аввал бошланди.
Эндиликда коронавирус сабаб мактабларда янги тартиб ва талаблар амал қила бошлаган. хусусан, ниқоб тақиш ва анисептик олиб юриш барча ўқувчилар учун мажбурий. Йўлакларга ва мактаб ҳовлисига масофани сақлаш бўйича белгилар ўрнатилган. Оралиқ масофа 1,5 метрни ташкил қилиши керак.
Тожикистонда болалар коронавирус сабаб апрель ойида таътилга чиқарилганди. Вазият барқарорлашгани сабабли Таълим вазирлиги ўқув йилини икки ҳафта олдин бошлашга қарор қилган.
Вазирлик мактабларда коронавирус профилактикаси бўйича барча талабларга амал қилинишига ишонтирмоқда.
Маълумот учун, Тожикистонда 8 065 кишида коронавирус аниқланган. Уларнинг 64 нафари вафот этган ва 6 855 нафари соғайган.
LiveБарчаси