Тожикистонда Рамазон ҳайити қачон нишонланиши айтилди
Олам
−
27 Апрель 2022
22945Тожикистонда Рамазон ҳайити жорий йилнинг 2 май куни нишонланади. Бу ҳақда бугун, 27 апрель куни бўлиб ўтган мамлакат Ислом маркази Уламолар кенгашининг йиғилишида маълум қилинди.
Кенгаш қарорига кўра, ҳайит намози Тожикистоннинг барча шаҳар ва вилоятларидаги масжидларда 2 май куни эрталаб соат 6:00 да ўқилади.
Тожикистон Республикаси Уламолар кенгаши матбуот котиби Афшин Мукимнинг маълум қилишича, йиғилишда имом-хатибларга байрам кунларида исрофгарчиликка йўл қўймаслик билан бирга муҳтожларга моддий ёрдам кўрсатишга аҳолини ҳам жалб этиш тавсия этилган.
LiveБарчаси
Исроил ва ҲАМАС келишувга эришди.
15 Январь
Эрон Президенти Марказий Осиёга келди.
15 Январь