Тожикистонда полиомиелит тарқалишининг сабаби очиқланди

Олам

image

Аввал хабар берганимиздек, Тожикистонда полиомиелит касаллиги авж оляпти. Мамлакатда эпидемиологик ҳолат эълон қилинган.

Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда полиомиелит касаллиги авж олишини вақтида эмлаш тадбирлари ўтказилмагани билан боғлаган.

Тожикистонда полиомиелитга қарши эмлаш Миллий иммунлаштириш календарига киритилган ва барча учун мажбурий. Препарат турли ёшдагилар турли йўллар билан эмланади.

Инфекция тарқалиши фаол вакцинация бошлашга туртки бўлди, мамлакатда ҳозиргача 500 мингдан ортиқ бола вакцина олди.

Қўшни Тожикистонда полиомиелит касаллиги авж олгани сабабли Ўзбекистонда ҳам ушбу инфекция тарқалмаслиги устидан назорат кучайтирилди. Хусусан, Сурхондарё вилоятида 5 ёшгача бўлган барча болалар вирусга қарши эмланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тожикистон полиомиелит

Баҳолаганлар

915

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг