Тожикистонда Наврўз байрамида теракт уюштирмоқчи бўлган 15 киши ҳибсга олинди

Олам

image

Тожикистон хавфсизлик органлари пойтахт ва Ваҳдат шаҳрида байрам тадбирлари вақтида терактлар уюштиришни режалаштирганликда гумон қилинган 15 нафар шахсни ҳибсга олди. Бу ҳақда “Asia-Plus”га Миллий хавфсизлик давлат қўмитасидаги манбаси маълум қилди.

Аввалроқ “Asia-Plus”нинг ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбаси Москвадаги “Крокус Сити Ҳолл”даги терактда гумонланувчилар билан алоқадорлиги ва ИШИД билан ҳамкорлик қилгани учун ваҳдатлик 9 нафар фуқаро қўлга олингани ҳақида хабар берганди.

Манбанинг айтишича, ҳибсга олинганларнинг аксарияти Ваҳдат аҳолиси бўлиб, уларнинг барчаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари томонидан ҳибсга олинган ва Наврўз байрами олдидан Душанбега олиб кетилган.

15 маҳбуснинг Москвада 143 кишининг ўлими ва юзлаб одамларнинг жароҳатланишига сабаб бўлган терактда гумонланувчиларга алоқадорлиги маълум эмас.

“Қўлга олинганларнинг гумонланувчиларга алоқаси бор-йўқлигини тергов кўрсатади. Уларнинг барчаси бир занжирнинг бўлаги бўлиб, биргаликда ҳаракат қилганми ёки ҳар бири Россия ва Тожикистонда алоҳида теракт уюштирмоқчими, ҳозирча номаълум. Тергов давом этмоқда ва бу саволларга жавоб бериш керак”, дейди нашр манбаси.

Эслатиб ўтамиз, 24 март куни Москванинг Басманний суди "Крокус" иши бўйича қўлга олинган Далержон Мирзоев, Саидакрами Рачабализода, Шамсиддин Фаридун ва Муҳаммадсобир Файзовни (Тожикистон фуқаролари) 22 майгача ҳибсга қолдиришга қарор қилганди. Кейинчалик яна уч киши – Аминчон, Диловар ва Исроил Исломов (ота ва бола)лар қуролли ҳужум уюштиришда фойдаланилган Renault автомобилини сотишда гумонланиб ҳибсга олинди. Шунингдек, теракт иштирокчиларига квартирани ижарага берганликда айбланаётган Қирғизистонда туғилган Россия фуқароси Алишер Қосимов ҳам ҳибсга олинди.

Шунингдек, кейинчалик Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси жорий ҳафтада “Крокус Сити Ҳолл”да теракт содир этишда гумон қилинганлар ҳамда ИШИДнинг Хуросон гуруҳига алоқадор деб ҳисоблаган тўққиз кишини ҳибсга олди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Тожикистон теракт

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг