Тожикистон яна бир йирик ГЭСни қурмоқчи

Олам

image

2020 йилда Тожикистон Роғун ГЭС тўғонидан 12,5 километр пастда жойлашган Вахш дарёсида янги ГЭС учун техник-иқтисодий асосларни ишлаб чиқишни бошлайди, дея хабар беради Asia Plus.

Тожикистон алюминий компанияси (ТAЛКО) Энергетика ва сув ресурслари вазирлиги, Инвестициялар ва давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси иштирокида Шўроб ГЭС учун техник-иқтисодий асосни тайёрлаш билан шуғулланади. Техник-иқтисодий асослаш 2024 йилга қадар тайёр бўлиши кутилмоқда.

Лойиҳага кўра Шўроб ГЭС 862 МВт қувватга эга бўлиб, йиллик ишлаб чиқариш 3,2 миллиард киловатт-соат электр энергиясини ташкил этади. Тўғоннинг тахминий баландлиги - 83 метр, сув омбори ҳажми - 77 миллион кубометр. Янги гидроэлектростанция Душанбедан 110 километр шарқда қурилиши режалаштирилган. Лойиҳанинг тахминий қиймати 1 миллиард долларни ташкил этади.

Шўроб ГЭСи Вахш дарёсидаги тўққиз гидроэлектростанциядан иборат саккизинчи босқич бўлади. Уларнинг еттитаси тўлиқ қурилган - Нурек ГЭСи, Байпазинск, Сангтуда-1, Сангтуда-2, Головная, Перепадная ва Марказий. Тўққизинчи босқич - Роғун ГЭСи қисман ишга туширилган бўлса ҳам, қурилиши давом этмоқда. 

Биринчи гидроэлектростанция 2018 йил 16-ноябр куни ишга туширилди. У 80 МВт электр энергиясини ишлаб чиқаради. Иккинчи блок ҳали ҳам синов режимида ишлаяпти.


Мақола муаллифи

Теглар

Тожикистон ГЭС

Баҳолаганлар

120

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг