Тожикистон Ўзбекистонга тошқин оқибатини бартараф этиш учун ёрдам жўнатди
Жамият
−
21 Май 2020
9632Тожикистон ҳукумати сув тошқини оқибатларини бартараф қилиш учун Сирдарё вилоятига 51 вагон қурилиш материалларини жўнатди.
51 вагондан иборат ёрдам юки асосан цемент, шифер, бўёқ, мих ва бошқа қурилиш материалларидан ташкил топган.
Ёрдам Сардоба сув омбори тўғони ёрилиши натижасида юзага келган сув тошқини етказган зарарни тиклаш учун йўналтирилади.
Эслатиб ўтамиз, Сирдарёдаги офат оқибатларини бартараф этиш учун Қирғизистон ҳукумати ҳам ёрдам юки жўнатганди.