Тожикистон Ўзбекистонга электр энергияси етказиб беришни тиклаши мумкин

Олам

image
Ўзбекистон Туркманистондан электр энергияси импорти ҳажмини кўпайтирди north_east

Ўзбекистон Туркманистондан электр энергияси импорти ҳажмини кўпайтирди

Тожикистон Ўзбекистонга электр энергияси етказиб беришни қайта йўлга қўйиши мумкин. Ҳозирда мамлакат энергияхолдинги “Барқи точик” Афғонистонни электр токи билан таъминлашни бошлаган. Бу ҳақда “Asia-plus” хабар берди.

Тожик энергохолдинги Матбуот котиби Нозир Ёдгорининг сўзларига кўра, Афғонистонга электр етказиб бериш Нурек сув омбори тўлгани ва вазият яхшилашгани сабабли тикланган.

“Айни вақтда Афғонистон суткасига 1,3 млн киловатт соат тожик электр энергиясини қабул қиляпти. Имкониятга қараб етказиб бериш ҳажмини орттиришга ҳаракат қиламиз”, деган у.

“Барқи точик” шунингдек,Ўзбекистонга ҳам электр етказиб беришни тиклаш имкониятини кўриб чиқа бошлаган.

Эслатиб ўтамиз, Тожикистон жорий йилнинг июль ойида электр энергия экспортини тўхтатганди. Ҳукумат бу чорани Ваҳш дарёсида сув босими камайгани ортидан Нурек сув омборида сув камайиб кетгани билан изоҳлаганди.

3 сентябрь куни эса Нурек сув омбори тўлгани маълум қилинди.

Маълумотларга кўра, “Барқи точик” жорий йилнинг олти ойида Афғонистонга 546,6 миллион кВт/соат электр энергияси, Ўзбекистонга эса 358,3 миллион кВт/соат электр энергияси экспорт қилган.

2019 йилда эса Тожикистон Афғонистонга 1 миллиард 458,2 миллион кВт/соат (60,6 миллион доллар), Ўзбекистонга эса 1 миллиард 425,1 миллион кВт/соат (28,5 миллион доллар) электр энергиясини экспорт қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Тожикистон электр энергияччи

Баҳолаганлар

81

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг