Тожикистон “Толибон” ҳукуматини тан олмоқчи эмас. Душанбенинг муддаоси нима?

Олам

image
Комилов Афғонистон яккаланиб қолмаслиги бўйича таклиф берди  north_east

Комилов Афғонистон яккаланиб қолмаслиги бўйича таклиф берди 

Тожикистон Ташқи ишлар вазири Сирожиддин Мухриддин Теҳронда бўлиб ўтган Афғонистонга қўшни давлатларнинг ТИВ раҳбарлари йиғилишида нутқ сўзлаб, расмий Душанбенинг “Толибон” тузган муваққат ҳукуматни тан олиш имконияти ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда “Спутник” ёзмоқда

Унинг айтишича, Тожикистон Қобулдаги “Толибон” ҳукуматини тан олмоқчи эмас.

Тожикистонлик дипломатнинг таъкидлашича, Афғонистоннинг янги ҳукумати бутун халқ, жумладан, бошқа этник гуруҳлар фикрини инобатга олмай, куч билан ҳокимиятга келган.

“Тожикистонликлар янги ҳукуматда ўрин олиши керак, чунки улар бутун мамлакат аҳолисининг 46 фоизини ташкил қилади”, дейди Сирожиддин Муҳриддин.

Эслатиб ўтамиз, Афғонистонда инклюзив ҳукумат яратиш талаби минтақа давлатлари, жаҳон ҳамжамияти, шунингдек, халқаро ташкилотларнинг “Толибон” олдига қўйган асосий шартидир. Мамлакатдаги янги ҳукумат нафақат этник таркибий қисм жиҳатидан хилма-хил бўлиши, балки турли сиёсий кучларни ҳам ўз ичига олиши керак.

Қайд этиш керакки, “Толибон” вакиллари Москва форматидаги маслаҳатлашувлар чоғида тузилган ҳукумат аллақачон инклюзив эканлигини таъкидлаган.

Маълумот ўрнида, Афғонистонга қўшни давлатларининг биринчи учрашуви 8 сентябрь куни онлайн тарзда ўтказилган эди. Тадбирда Хитой, Эрон, Покистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон, шунингдек, Россия Ташқи ишлар вазирликлари раҳбарлари иштирок этди. Бу галгиси юқори қайд этилганидек Эронда бўлиб ўтмоқда. Кейингисига эса Хитой, аллақачон, мезбонлик қилиш истагини билдирган. 

Ушбу масала юзасидан Ўзбекистон позициясига тўхталадиган бўлсак, расмий Тошкентнинг Афғонистонда толиблар тузган муваққат ҳукуматни тан олиш нияти бор. Хусусан, республика Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бир қатор рус ОАВга берган интервьюсида “Толибон” тузган ҳукуматни тан олиш масаласи кун тартибида турганини, бироқ толиблар Афғонистонда терроризмга қарши курашиш ҳақидаги ваъдаларини бажариши кераклигини таъкидлаган


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

374

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг