Тожикистон мактаб ва боғчаларида тўсатдан таътил эълон қилинди

Олам

image
Тожикистон раҳбари фермерларни рўза тутишни кейинга қолдиришга чақирди north_east

Тожикистон раҳбари фермерларни рўза тутишни кейинга қолдиришга чақирди

2020 йил 27 апрелдан 10 майгача Тожикистон Республикасидаги мактаб ва болалар боғчаларида дам олиш кунлари деб эълон қилинди. Бу ҳақда мамлакат Таълим бошқармаси маълум қилди.

Бошқарманинг таъкидлашича, ушбу чора коронавирус инфекциясининг олдини олишга қаратилган. Байрам кунлари мактаблар ва болалар боғчаларининг барча бинолари дезинфекция қилинади.

Университет талабалари ва ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасаларида аввалгидек ўқув машғулотлари давом этади.

Маълумот учун, Тожикистонда ҳали ҳам коронавирус инфекцияси қайд этилмаган. Лекин, халқаро жамоатчилик мамлакатдаги эпидемиологик вазият тўғрисидаги расмий маълумотларга шубҳа билан қарашади ва ҳукумат инфекцияни яширишмоқда деб тахмин қилишяпти.

Эслатиб ўтамиз, яқин кунларда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти экспертлари миссияси Тожикистонга ташриф буюради.


Мақола муаллифи

Теглар

Тожикистон

Баҳолаганлар

436

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг