Тожикистон хорижликлар учун чегарасини ёпди
Олам
−
10 Апрель 2020
6134Тожикистон ҳукумати мамлакатга коронавирус инфекциясининг кириб келишига йўл қўймаслик чегараларини хорижий давлат фуқаролари учун ёпиб қўйди. Бу ҳақда мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.
“Мамлакатга янги коронавирус инфекциясининг кириши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича фавқулодда чораларни амалга ошириш учун Тожикистон Республикаси давлат чегарасидаги назорат ўтказиш пунктларидан барча хорижий давлатлар фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг чиқиши ва кириши вақтинча тақиқланди”, дейилади хабарда.
Идоранинг аниқлик киритишича, “ушбу чекловлар хорижий давлатлар дипломатлари, халқаро ташкилотлар ва молиявий институтларнинг вакилларига, шунингдек, уларнинг Тожикистон Республикасида аккредитациядан ўтган оила аъзоларига тааллуқли эмас.
Маълумот учун, бугунгача Тожикистон коронавирус инекцияси расман аниқланмаган.
Аввалроқ, Ўзбекистон Тожикистонга коронавирус инфекциясига қарши курашда кўмаклашиш учун инсонпарварлик ёрдами юборгани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси