Тожикистон чегарачилари қирғиз фуқароларига қарата ўқ узди
Олам
−
08 Май 2020 17143 1 дақиқа
Қирғизистон ва Тожикистон чегарачилари ўртасидаги отишма тожик ҳарбийлари томонидан қўзғатилган, улар кутилмаганда қирғизистонлик чегарачилар ва фуқароларга қарата ўт очган. Бу ҳақда Қирғизистон Давлат чегара хизмати (ГРС) нинг ПР ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
“Ҳозирда Қирғизистон-Тожикистон давлат чегарасида ушбу ҳудуддаги вазиятни барқарорлаштириш мақсадида Қиргʼизистоннинг Боткен йўналишидаги чегара вакиллари билан Тожикистоннинг Исфара йўналишидаги чегара вакиллари учрашуви бўлиб ўтмоқда", дейилади баёнотда.
Чегара хизматининг хабар беришича, отишма пайтида Қирғизистон Давлат чегара хизматининг уч нафар ҳарбий хизматчиси турли даражадаги жароҳатлар олган ва улар зарур тиббий ёрдамни олмоқдалар.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь