Тожикистон Бош вазири Ўзбекистонга келади
Жамият
−
30 Апрель 2021 6517 1 дақиқа
Жорий йилнинг 14 май куни Тожикистон Бош вазири Қоҳир Расулзода Тошкентга келади. Бу ҳақда “Asia-plus” ҳукуматдаги манбасига таяниб хабар берди.
Нашр маълумотига кўра, 14-15 май кунлари Тошкентда Ўзбекистон ва Тожикистоннинг савдо-иқтисодий масалалар бўйича ҳукуматлараро комиссиясининг йиғилиши ўтказилади.
Қўшма комиссияга Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ва Тожикистон Бош вазири Қоҳир Расулзода ҳамраислик қилади.
Йиғилишда иқтисодий, савдо, инвестиция, қишлоқ хўжалиги, энергетика, транспорт соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришни муҳокама қилинади.
Ҳукумат раҳбарлари шунингдек, икки давлат товар айирбошлаш ҳажмини 1 млрд долларга етказиш имкониятларини ҳам кўришади.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь