Тожик-қирғиз можаросидан сўнг, Садир Жапаров илк бор Имомали Раҳмон билан учрашди 

Олам

image
0:00
0:00
download

Бугун, 29 июнь куни Душанбеда Қирғизистон Президенти Садир Жапаров ва Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон ўртасида расмий учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Қирғизистон Президентининг Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Садир Жапаровнинг кортежи Душанбедаги “Миллат саройи” томон йўл олган. “Миллат саройи”да Садир Жапаровни Имомали Раҳмон кутиб олган.

Айтиб ўтиш жоизки, Садир Жапаров ва Имомали Раҳмон ўртасида учрашувлар 28-30 июнь кунлари юзма-юз Душанбеда бўлиб ўтади. Юзма-юз учрашувдан сўнг икки давлат раҳбарлари кенг форматда учрашувларни давом эттиришади.

Тожикистонда давлат раҳбарлари икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорликнинг устувор йўналишларини, шунингдек минтақавий ва халқаро ташкилотлар доирасидаги ўзаро алоқаларнинг долзарб масалаларини муҳокама қилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Садир Жапаров тожик-қирғиз можароларидан сўнг биринчи маротаба Тожикистонга бориши ҳақида хабар берган эдик.

Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 28 апрель куни Қирғизистоннинг Боткен вилояти Кўк-Тош қишлоғи яқинидаги “Головной” сув олиш жойидаги давлат чегарасининг қирғиз-тожик қисмида икки мамлакат маҳаллий аҳолиси ўртасида тўқнашув содир бўлди. 29 апрелда Қирғизистон ва Тожикистон хавфсизлик кучлари ўртасида қуролли тўқнашувга айланди. Қирғизистоннинг Боткен вилояти Боткен ва Лайлак туманларида отишмалар 30 апрель ва 1 май кунлари давом этди. 

1 май куни томонлар отишмани тўлиқ тўхтатиш ва чегарадан кучларни олиб чиқиб кетиш тўғрисида келишиб олишга муваффақ бўлди. Худди шу куни тожикистонлик ҳарбийлар Қирғизистон ҳудудидан чиқиб кетди.

Диёра Абдураҳмонова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Қирғизистон-Тожикистон

Баҳолаганлар

108

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг