Тожик-қирғиз можароси: Раҳмон чегарадаги уйларни тиклаш учун муҳлат берди

Олам

image
0:00
0:00
download

Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон тожик-қирғиз чегарасида юз берган тўқнашувлар натижасида вайрон бўлган тожикистонликларнинг уйларини давлат бюджетидан қайта қуришга кўрсатма берди. Бу ҳақда Сўғд вилояти ҳокими Ражаббой Ахмадзода маълум қилди.

Сўғд вилояти раҳбарининг такидлашича, Президентнинг топшириғига биноан чегарадаги уйларни тиклаш масаласини ҳал қилиш учун ишчи штаби тузилган.

“Тожикистон-Қирғизистон чегарасидаги можаро натижасида вайрон бўлган барча уйлар давлат ҳисобидан бир ой ичида тўлиқ тикланади. Қисман бузилган уйлар ҳам яқин кунларда таъмирланади ва жабрланганларга ва қурбонларнинг оилаларига моддий ёрдам кўрсатилади”, деган вилоят раҳбари Ражаббой Аҳмадзода.

Дастлабки маълумотларга кўра, Исфара шаҳрининг учта жамоатида 14 та турар-жой бинолари бутунлай вайрон бўлган, 2 та уй ва 1 та ёрдамчи иншоот қисман бузилган. Шунингдек, Овчи, Калача қишлоғи ҳудудидаги ўрта таълим муассасаси биноси ва битта уй қисман зарар кўрган.

Тожикистон-Қирғизистон чегарасидаги зиддият натижасида етказилган зарарни аниқлаш мақсадида Фавқулодда вазиятлар қўмитасининг Сўғд вилояти бўйича раҳбарияти, Исфара шаҳри ва Бобожон Ғофуров тумани Фавқулодда вазиятлар бўйича комиссияси билан биргаликда Исфара шаҳридаги Сурх, Ворух, Чоркух жамоатлари ва Овчи қишлоғининг бузилган уйларини текширмоқда.

Сардор Нурматов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

318

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг