Тожик-қирғиз чегарасида отишма юз берди
Олам
−
14 Сентябрь 2022
13232Бугун, 14 сентябрь куни Қирғизистон ва Тожикистон чегарасидаги булоқ боши аҳоли манзилгоҳида отишма юз берди. Унда икки давлат чегарачилари қатнашди.
Дастлабки маълумотларга кўра, Қирғизистон чегара отряди “Томонлар ўртасидаги олдинги келишувларни бузган ҳолда, давлат чегарасининг белгиланмаган қисмида жанговар позицияларни эгаллаган” Тожикистон Чегара қўшинларининг чегара отрядини аниқлаган.
Қирғизистоннинг Боткен вилояти маъмуриятида маълум қилинишича, айни пайтда икки давлат чегарасидаги отишма тўхтаган.
“Айни вақтда отишма тўхтатилган. Чегарачилар маълумотига кўра, жабрланувчилар йўқ. Чегаранинг бошқа участкалари тинч”, деган маъмурият вакили.
Расмийларга кўра, Қирғизистоннинг Боткен вилояти губернатори Абдикарим Алимбоев ва Тожикистоннинг Сўғд вилояти раҳбари Ражаббой Аҳмадзода чегарадаги вазиятни муҳокама қилишган. Ҳозирда икки давлат чегара хизматлари вакиллари алоқада бўлиб, реставрация ишларини олиб бормоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь