Тозалаш ва дезинфекция воситаларига талаб ошган – Президент кимё саноатидаги вазифаларини белгилаб берди
Local
−
16 April 2020 3437 2 minutes
Аввалроқ, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев кимё, агротехника ва автомобиль саноати корхоналарида ишлаб чиқариш суръатларини таъминлаш ҳамда янги лойиҳаларни амалга ошириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказгани ҳақида хабар берган эдик.
Йиғилишда кимё саноати мавжуд қувватларни сақлаб қолиш билан бирга янги ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун барча имкониятларга эга экани таъкидланди. Аммо тармоқдаги бугунги ҳолатга танқидий баҳо берилди.
Қайд этилишича, жорий йилда 9 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш ва 280 миллион долларлик экспорт режалаштирилган. Бунга эришиш учун “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти тармоқдаги корхоналар фаолиятига кўмаклашиб, талаб юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини ошириши зарурлиги таъкидланди.
Хусусан, яқин бир ойда “Навоийазот” акциядорлик жамиятидаги поливинилхлорид корхонаси қувватини 90 фоизга етказиш, азот кислотаси ишлаб чиқариш лойиҳасини фойдаланишга топшириш вазифаси қўйилди.
Ҳозирги эпидемиологик вазият боис тозалаш ва дезинфекция воситаларига талаб ошган. Хусусан, қўшни давлатлардан 2 минг тонна гипохлоритга буюртма келиб тушган. Шунингдек, тоғ-кон металлургия саноати учун муҳим бўлган цианид тузларига ҳам эҳтиёж ортмоқда.
Шу боис имкониятларни тўлиқ сафарбар этиш орқали ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, мавжуд қувватларни модернизация қилишга қаратилган янги лойиҳалар тайёрлаш юзасидан кўрсатмалар берилди.
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September