Тотализаторда ютқазган 33 ёшли эркак ўзини осиб қўйди
3-саҳифа
−
29 Июнь 2022 16295 1 дақиқа
Наманганда 33 ёшли эркак электрон қимор ўйинида ютқазиб қўйгани учун ўзини осиб қўйди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 26 июнь куни Норин тумани “Отбозор” МФЙ Мустақиллик кўчасида яшаган 1989 йилда туғилган Н.А. (эркак, оилали, 1 нафар фарзанди бор, автомактабда ўқитувчи бўлиб ишлаган) уйининг том қисмида ўзини осиб, вафот этган.
Текшириш давомида марҳум охирги вақтларда электрон қимор ўйинида ютқазиб қўйгани, шу боис оилавий келишмовчиликлар келиб чиққани, оқибатда руҳиятида салбий ўзгаришлар бўлгани аниқланган.
Марҳумнинг ўлими сабабига аниқлик киритиш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган.
Ҳолат бўйича Норин тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракати олиб борилмоқда.
Live
БарчасиСомалида самолёт Ҳинд океани қирғоғига қўнди
10 Февраль
Хитойда гуманоид робот инсонга ҳужумга қилди
10 Февраль