Тоштемиров Ўзбекистон делегациясига навбатдаги медални келтирди
Спорт
−
04 Октябрь 2023
6475Ханчжоу шаҳрида давом этаётган ХIХ ёзги Осиё ўйинларининг навбатдаги куни ўз якунига етиб бормоқда. Мазкур мусобақани бевосита Хитойдан туриб ёритиб бораётган QALAMPIR.UZ мухбирининг хабар беришича, ўзбекистонлик оғир атлетикачи Муҳаммадқодир Тоштемиров мамлакат делегацияси ҳисобига навбатдаги кумуш медални қўшиб қўйган.
Унинг маълум қилишича, ўйинларнинг оғир атлетика дастури бўйича -81 килограмм вазн тоифасида иштирок этган Тоштемиров даст кўтаришда 159 килограмм, силтаб кўтаришда 192 килограмм, икки курашда эса 351 килограмм натижа қайд этиб, кумуш медални қўлга киритган.
Маълумот учун, Муҳаммадқодирнинг бу натижаси Ўзбекистон делегациясининг медаллари сонини 54 тага етказди. Ҳозирда мамлакат ҳисобида 16 та олтин, 16 та кумуш ва 22 та бронза медали бор. Делегация бу билан умумий жамғарилган медаллар рейтингнинг 5-поғонасини банд этиб турибди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Жалгасбай Бердимуратов (-87 кг) делегация ҳисобига 15-олтин медални келтирган эди. Ўзбекистонлик спортчи финал беллашувида эронлик Носир Ализодани мағлуб этиб, мусобақа чемпионига айланганди. Шунингдек, енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Шарифа Давронова уч ҳатлаб сакраш дастурида олтин медалга сазовор бўлганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь