Тошкентнинг Жомий майдонидаги айланма йўл вақтинча ёпилади
Жамият
−
10 Июнь 2020
4220Бугун, 10 июнь куни Тошкент шаҳрининг Олмазор тумани Шимолий Олмазор кўчасининг Кичик ҳалқа йўли билан кесишмасидан Жомий майдонидаги айланма йўлгача, Жомий майдонидаги айланма йўлдан Уста Ширин кўчасининг Широқ кўчаси билан кесишмасигача бўлган йўл автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
"Жорий йилнинг 10 июнь куни соат 21:00 дан 12 июнга қадар Олмазор тумани Шимолий Олмазор кўчасининг Кичик ҳалқа йўли билан кесишмасидан Жомий майдонидаги айланма йўлгача, Жомий майдонидаги айланма йўлдан Уста Ширин кўчасининг Широқ кўчаси билан кесишмасигача бўлган йўлда таъмирлаш ишлари олиб борилади. Шу муносабат билан мазкур оралиқ масофа автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилади", дейилади ҳокимлик хабарида.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳайдовчиларга юзага келиши мумкин бўлган тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида айланма йўллардан фойдаланишни тавсия этган.
"Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз", дейилади хабарда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь