Тошкентнинг 3D харитаси ва 2GIS яратилди

Жамият 2229
image

Тошкентда автомобиль навигатори ва ташкилотларнинг маълумотномаси жамланган шаҳарнинг 3D форматидаги харитаси  2GIS ишга туширилди.
Харитага 217 мингдан ортиқ бинолар киритилган, шунингдек, 35 мингта ташкилот, уларнинг фаолият тури, иш тартиби, хизмат турлари ва бошқа маълумотлар жамланиб, киритилган.

2 GIS фойдаланувчига кўплаб қулайликларни тақдим этади. У орқали сиз кафе ва ресторанлардаги нарх-наво, энг яқин дорихона, соғломлаштириш марказлари ёки меҳмонхона ҳақида ҳам маълумот олиш мумкин.

Шунингдек, 2GISни тайёрлаган мутахассислар кўп қаватли уйларнинг 37 мингта кириш йўлаклари ҳақида ҳам маълумот тўплаб, лойиҳага киритганлар. Бу эса бирор манзилни излаётганлар учун қулай бўлиб, улар уй ва хонадон рақамига кўра, қайси йўлакка келишлари лозимлигини билиб олиши мумкин.

Умуман, 2GIS фойдаланувчига исталган манзилга етиб боришда яхши йўл кўрсаткич вазифасини бажара олади. Агар сиз унинг мобил иловасини ўз тлефонингизга юклаб олсангиз, йўл давомида йўл белгилари, кўчалардаги тўсиқлар ҳақида ҳам огоҳлантиради, шунингдек, борадиган манзилга олиб борувчи бир неча йўналишларни кўрсатади.
Шунингдек, дастур орқали йўналган манзилингиз қанча масофада жойлашгани, унинг атрофида қандай объектлар борлигини ҳам билиш мумкин.

Акбаржон Абдураимов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 75
Рейтинг: 3.1
Будьте в курсе событий!
×
×