Тошкентнинг икки тумани иссиқ сувдан узиб қўйилди 

Жамият

image

Бугун, 8 август куни Тошкент шаҳри Олмазор ва Шайхонтоҳур туманларининг айрим ҳудудларида иссиқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, Шимолий Олмазор массивида иссиқлик магистралидаги носозликларни бартараф этиш мақсадида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Шу сабабли бугун, 8 август куни қуйидаги манзилларда иссиқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилади:

•  Олмазор тумани: Шимолий Олмазор, Себзор, Жомий, Тахтапул ва О.Бобожонов кўчаси – жами 98 та объект.
•  Шайхонтоҳур тумани: Ц-12 ва Ц-15 массивлари, Зулфияхоним кўчаси – жами 84 та объект.

“Авариявий ишлар соат 21:00 га қадар якунланиши режалаштирилган бўлиб, иссиқ сув таъминоти босқичма-босқич тикланади”, дейилади хабарда. 

Шунингдек, пойтахт аҳолисини иссиқ сув билан таъминловчи масъул компания юқоридаги манзилларда яшовчи фуқаролардан вақтинчалик ноқулайликлар учун олдиндан узр сўраган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ авария сабабли пойтахтнинг Учтепа, Чилонзор, Мирзо Улугбек ва Юнусобод туманарида яшовчи фуқаролар ҳам вақтинча иссиқ сувсиз қолган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент иссиқ сув

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг