Тошкентнинг асосий кўчаларидан бири вақтинча ёпилди
Жамият
−
03 Ноябрь 2021
4308Бугун, 3 ноябрь куни соат 00:00 дан 4 ноябрь куни соат 11:00 га қадар Тошкент шаҳрида бир нечта кўча вақтинча ёпилди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, йўл таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилиши муносабати билан бугун, 3 ноябрь куни соат 00:00 дан 4 ноябрь куни соат 11:00 га қадар Ислом Каримов кўчасининг Шароф Рашидов кўчаси кесишмасидан Амир Темур шоҳ кўчаси кесишмасигача бўлган қисми транспорт ҳаракатланиши учун вақтинча ёпилган.
“Ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланишларини тавсия қиламиз ва юзага келган ноқулайлик учун узр сўраймиз”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси