Тошкентнинг Абай кўчасида замонавий ерости чиқинди ташлаш шохобчаси қурилмоқда
Жамият
−
03 Май 2019
7590Тошкент шаҳар “Махсустранс” давлат унитар корхонаси томонидан Шайхонтоҳур туманида янги замонавий ер ости шохобчаси қурилмоқда. Бу ҳақда ЎзАга хабар берди.
Абдулла Қодирий ва Абай кўчалари кесишмасида қурилаётган енгил турдаги чиқинди ташлаш шохобчаси атроф-муҳитни ифлослантиришнинг олдини олиш бўйича халқаро миқёсдаги замонавий тажриба саналади.
Бу каби шохобча Тошкент шаҳрида учинчи бўлиб, аввалроқ унинг турдошлари Яшнобод ва Юнусобод туманларида барпо этилган.
“Махсустранс” ДУК томонидан йил бошидан буён Тошкент шаҳрида сурункали чиқинди тўпланадиган жойларга 200 дан ортиқ 1100 ва 770 литр ҳажмдаги махсус қутилар қўйилган. Бундан ташқари шаҳар бўйлаб 120 литр ҳажмдаги пластмас қутилар ўрнатиш режалаштирилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь