Президент “Махсустранс” фаолиятидан қониқмаяпти
Жамият
−
08 Февраль 2023
6788Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда чиқиндиларни қайта ишлаш тизимидан умуман қониқмаяпти. Бу ҳақда давлат раҳбарининг ўзи бугун, 8 февраль куни Сергелида туман фаоллари билан ўтказган йиғилишида айтиб ўтди.
Учрашувда пойтахтда чиқинди билан ишлаш масалаларига ҳам тўхталиб ўтилган.
Тошкент шаҳрида йилига 700 минг тонна чиқинди ҳосил бўлиши билан, бугунги кунда бор-йўғи 18 фоизи қайта ишланмоқда.
Чиқиндиларни саралаб йиғиш бўйича қилинаётган ишлар ҳам мутлақо қониқарсизлиги таъкидланган.
Йиғилишда “Махсустранс” фаолиятини ислоҳ қилиш, унинг молиявий аҳволини яхшилаш зарурлиги кўрсатиб ўтилган.
Мутасаддиларга шаҳар чиқиндисини қайта ишлашни камида 50 фоизга етказиш вазифаси қўйилган.