Тошкентнинг 8 та туманида иссиқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилади
Жамият
−
20 Июнь 2022
6053Тошкент шаҳрининг айрим туманларида иссиқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, бунга “ТошИЭМ”га келувчи юқори босимли магистрал газ қувурида юзага келган носозлик сабаб бўлган.
“Бир неча туманларнинг айрим ҳудудларида 2022 йил 20 июнь соат 18:00 дан 21 июнь соат 06:00 га қадар иссиқ сув таъминоти вақтинча қисман тўхтатилади”, дейилади хабарда.
Хусусан:
• Миробод;
• Яккасарой;
• Яшнобод;
• Мирзо Улуғбек;
• Юнусобод;
• Шайхонтоҳур;
• Чилонзор;
• Сергели.
Хабарга кўра, юқори босимли газ қувурида юзага келган носозлик бартараф этилиши билан иссиқ сув таъминоти тикланади.
“Toshissiqquvvati” ДУК ноқулайликлар учун узр сўрайди”, дейилади хабарда.