Тошкентнинг 2 та тумани газ таъминотидан узилди
Жамият
−
16 Ноябрь 2023
4883Пойтахтимиз ҳудудлари газ таъминоти тизимида таъмирлаш ва созлаш ишлари амалга оширилиши муносабати билан бугун, 16 ноябрь куни 2 та туманда газ таъминоти қисман тўхтатилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар берди.
Билдирилишича, бугун соат 10:00 дан 17:00 га қадар Чилонзор туманидаги қуйидаги манзиллар газ таъминотидан узилади:
• “Зарқўрғон”, “Фидокор”, “Навбаҳор”, “Катта Навбаҳор”, “Кўтарма”, “Наққошлик”, “Ботирма” маҳаллаларида жойлашган кўп қаватли уйлар ва ерли хонадонлар;
• Юқорида келтирилган маҳаллаларда жойлашган 38 та улгуржи истеъмолчи.
Учтепа туманида эса ушбу манзилларда таъминот вақтинча тўхтатилади:
• “Тепақўрғон”, “Қўрғонтепа”, “Кўхна Чўпонота”, “Боғобод”, “Боғистон”, “Бирлик”, “Найман”, “Гузар” маҳаллаларида жойлашган кўп қаватли уйлар;
• Юқорида келтирилган маҳаллаларда жойлашган 105 та улгуржи истеъмолчи.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ пойтахтнинг Юнусобод ҳамда Мирзо Улуғбек туманларида куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида реконструкция, созлаш ва таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани сабаб газ таъминоти вақтинча тўхтатилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь