Тошкентни энди Украинада ўқиган ҳоким бошқаради
Жамият
−
16 Январь 2023
31293Аввалроқ, Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев лавозимидан озод этилгани ва унинг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаб келаётган Бахтиёр Раҳмонов Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи лавозимига тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.
Бахтиёр Султонович Раҳмонов 1959 йил, Тошкент вилоятида туғилган. 1981 йил Киев муҳандис-қурилиш институтини тамомлаган.
Муқаддам Миробод, Сергели, Олмазор туманларида ҳоким ва Тошкент шаҳар ҳокимининг капитал қурилиш масаласи бўйича биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган.
Туманларда унинг раҳбарлик даври кўплаб “ёрқин” хотиралар билан тилга олинади. Хусусан 2019 йилнинг август ойида QALAMPIR.UZ Раҳмоновга оид шармандали аудиоёзувни эълон қилганди. Кўпгина давраларда қўл остидаги ходимларини ҳақоратлагани ва бу ҳолат тасвирлари ижтимоий тармоқларда кенг тарқалгани учун Раҳмонов халқ орасида сўконғич ҳоким сифатида танилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь