Тошкентлик йигит ўз акасини пичоқлаб ўлдирди
3-саҳифа
−
17 Декабрь 2020
27440Тошкент шаҳри Чилонзор туманида 25 ёшли йигит келишмовчилик туфайли ўз акасини пичоқлаб ўлдирди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Матбуот хизмати QALAMPIR.UZ’га хабар берди.
Маълум қилинишича, кеча, 16 декабрь куни соат 16:35 ларда Чилонзор тумани, “Тошкент савдо маркази” комплекси ҳудудидаги 5-блок, “G” қатор, 127-савдо дўкони олдида 1995 йилда туғилган, муқаддам судланган Н.М ишсиз ўзаро келишмовчилик оқибатида акаси 1991 йилда туғилган О.М. нинг ўнг кўкрак қўлтиқ ости соҳасига бир маротаба пичоқ билан уриб, тан жароҳати етказиб, ҳодиса жойидан яширинган.
Оқибатда, О.М олган тан жароҳати билан шифохонада вафот этган.
Хабар берилишича, Чилонзор туман ИИБ томонидан Н.М. га нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 3-қисм “д” банди (таъмагирлик ниятида) билан жиноят иши қўзғатилиб, уни қидириб топиш чоралари кўрилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь