Тошкентлик икки йигит 2000 долларга тўппонча сотаётганда ушланди

3-саҳифа 3934
image
-

Тошкент шаҳрида олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари давомида қурол савдоси билан боғлиқ жиноятнинг олди олинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Тошкент шаҳар Яшнобод туманида 1998 йилда туғилган Рустам исмли фуқаро ўзида мавжуд бўлган ўқотар қуролни 2 000 АҚШ долларига сотаётган вақтда ушланган.

У қуролни 1998 йилда Тошкент шаҳрида туғилган Улуғбек исмли ўртоғи билан топиб олганини, кейинчалик сотиш учун уни ўртоғининг хонадонида яширинча сақлаб келишганини айтган.

Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида, Улуғбек исмли фуқаронинг уйидан “АПС” ўқотар қуроли (пистолет) олинган ва холислар гувоҳлигида расмийлаштирилган. ИИББ Эксперт-криминалистика марказининг хулосасида қурол отишга яроқли деб топилган.

Айни вақтда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 248-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 173
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×