Тошкентга янги имом-хатиб тайинланди

Жамият

image

Бугун, 25 август куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Андижон вилоятидаги вакили, вилоят бош имом-хатиби Нуриддин домла Холиқназаров Тошкент шаҳар бош имом-хатиби лавозимига тайинланди.

Нуриддин Холиқназаров 1968 йилда Андижон вилояти Асака шаҳрида зиёли оилада таваллуд топган. 1992 йилда Бухоро шаҳридаги Мир Араб мадрасасини, 1998 йилда Имом Бухорий номли Тошкент ислом институтини, 2007 йилда Фарғона давлат университетини тамомлаган.

Иш фаолияти давомида Нуриддин Холиқназаров Андижон вилояти Асака шаҳри “Аҳмадали Маҳдум” жоме масжиди имом-хатиби, Тошкент шаҳри Юнусобод тумани “Оқ тепа” жоме масжиди имом-хатиби ва шу кунга қадар Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Андижон вилояти вакили, вилоят бош имом-хатиби вазифаларида меҳнат қилган.

Шу пайтгача пойтахт бош имом-хатиби вазифасида меҳнат қилиб келган Раҳимберди домла Раҳмонов “Минор” жоме масжиди имом-хатиби вазифасида иш фаолиятини давом эттиради.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент имом-хатиб

Баҳолаганлар

152

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг