Тошкентга олиб кетилаётган яроқсиз гўшт тўхтатиб қолинди
Жамият
−
12 Январь 2023
6598Тошкентга олиб кетилаётган истеъмолга яроқсиз қорамол гўшти Сирдарёдаги Йўл-патрул хизмати ходимлари томонидан тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг матбуот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, Департаментнинг Сирдарё туман бўлими томонидан вилоят ИИБ, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбир давомида Бухоро-Тошкент йўналишида ҳаракатланиб келаётган Lasetti русумли автотранспорт воситаси ЙПХ ходимлари томонидан тўхтатилиб кўздан кечирилган.
Натижада, автотранспортда фуқаро А.Р.га тегишли 313 кг ветеринария ҳужжатлари бўлмаган истеъмолга яроқсиз қорамол гўшти борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олиб қолинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь