Тошкентга Нью-Йоркдан учиб келган йўловчининг сумкасидан ўқ чиқди

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳрига АҚШнинг Нью-Йорк шаҳридан учиб келган йўловчининг сумкасидан ўқотар қуролнинг ўқлари топилди. Бу ҳақда “Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси хабар берди.

Қайд этилишича, Тошкент халқаро аэропортида Нью-Йоркдан учиб келган, яшил йўлакдан ҳаракатланган йўловчига тегишли бир дона қора рангли чемодан рентген аппарати орқали кўздан кечирилганда, ундаги тасвирлар божхона ходимида шубҳа уйғотган. Ушбу багаж холислар иштирокида синчковлик билан текширилганда, ичидаги кийим-кечаклар орасидан 3 дона “Belom” ёзувли 7.6х39 колибрили ўқотар қуролининг ўқлари борлиги аниқланган.

Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон ва Ўзбекистонни боғлаб турувчи Тошкент вилоятида жойлашган “Яллама” чегара постида пневматик қурол ва 1 500 дона ўқни яширинча олиб киришга уринган фуқаро ушланган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Нью-Йорк ўқ ўқотар қурол

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг