Тошкентга келган Эрон расмийси дунёдаги беқарорликда АҚШни айблади
Олам
−
01 Февраль
5388Қўшма Штатларнинг терроризмни яхши ва ёмонга ажратиши дунёдаги беқарорлик сабабидир. Бу ҳақда Тошкентда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) Минтақавий аксилтеррор тузилмаси (МАТТ) ижроия қўмитаси директори Руслан Мирзаев билан учрашувда Эрон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Али Багери Кани маълум қилди.
“Американинг терроризмни яхши ва ёмонга ажратиши дунёдаги беқарорликнинг сабабидир. АҚШнинг бир томонлама ёндашуви дунёда тинчлик ўрнатишга қодир бўлмаса-да, ШҲТ терроризмга қарши курашда ўзининг муносиблигини исботлади”, деб ёзган “Fars” агентлиги.
31 январь куни Эрон Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари ўринбосари Ўзбекистон пойтахтида ШҲТ МАТТ ижроия қўмитаси директори билан учрашиб, ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.
ШҲТ 2001 йилда ташкил топган. Унга Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Покистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон аъзо, Афғонистон, Беларусь ва Мўғулистон кузатувчи, Озарбайжон, Арманистон, Камбоджа, Непал, БАА, Туркия ва Шри-Ланка ҳамкор давлатлар мақомига эга. 2023 йилнинг июль ойида Нью-Деҳлида бўлиб ўтган ШҲТ саммитида Эрон ташкилотга тўлақонли аъзо бўлди, Беларусь эса ташкилотга аъзо давлат мақомини олиш учун мажбуриятлар тўғрисидаги меморандумни имзолади.
ШҲТ МАТТ штаб-квартираси Тошкент шаҳрида жойлашган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь