Тошкентга йирик партияда пақилдоқ олиб кираётган шахс ушланди

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳрига кўп миқдорда пиротехника воситаларини олиб кирмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, 7 ноябрь соат тахминан 01:00 ларда Оҳангарон тумани “Чинор” ЙПХ масканида тунги хизматни ўтаётган Тошкент вилояти ИИББ ЙПХ ходимлари томонидан “Наманган-Тошкент” йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган Lacetti автомобили тўхтатилади.

“Автомобиль ва унинг салонини кўздан кечириш давомида қоплар ва қутиларга жойлаштирилган 405 дона (мушаклар) пиротехника воситалари борлиги аниқланиб, холислар иштирокидан расмийлаштирилиб олинади ва қонуний чора кўриш учун ҳудудий ИИБ юборилади”, дейилади хабарда.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Оҳангарон туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент пиротехника

Баҳолаганлар

86

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг