Тошкентдан Нью-Йоркка учган рейс ортга қайтарилди

Жамият

image

Тошкент – Нью-Йорк йўналиши бўйича учган рейс яна аэропортга қайтарилди. Бу ҳақда Uzbekistan Airways International хабар берди.

Қайд этилишича, HY101 рейси Тошкентдан Нью-Йоркка жадвал бўйича бугун, 5 ноябрь куни соат 06:47 да учиб кетган. Парвоз давомида ҳаво кемаси командири 1967 йилда туғилган, Россия фуқароси бўлган йўловчининг ўзини ёмон ҳис қилгани сабабли учиб кетиш аэропортига қайтишни сўраган.

Натижада соат 07:35 да ҳаво кемаси Тошкент халқаро аэропортига келиб қўнган.

Маълум қилинишича, йўловчи тиббий ёрдам машинаси орқали тиббий муассасага жўнатилган.

“HY101 рейсининг Тошкентдан учиш вақти 09:30 (Тошкент вақти билан), Нью-Йоркка етиб бориш вақти 12:30 (Нью-Йорк вақти билан)", дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Lufthansa авиакомпаниясининг Мюнхендан Шанхайга учаётган LH-726 рейси Тошкент аэропортига 08:13 да фавқулодда қўнишни амалга оширганди. Фавқулодда қўнишга йўловчилардан бирининг соғлиғи ёмонлашиши, қон босимининг беқарорлиги сабаб бўлган. 57 ёшли Италия фуқароси борт қўнганидан сўнг дарҳол пойтахт тиббиёт муассасаларидан бирига ётқизилган. Соат 10:04 да LH-726 рейси Тошкент аэропортидан Шанхайга парвозини давом эттирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Нью-Йорк

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг