Шанхайга учаётган самолёт Тошкент аэропортига фавқулодда қўнди
Жамият
−
12:27
2439Lufthansa авиакомпаниясининг Мюнхендан Шанхайга учаётган LH-726 рейси Тошкент аэропортига 08:13 да фавқулодда қўнишни амалга оширди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports хабар берди.
Қайд этилишича, фавқулодда қўнишга йўловчилардан бирининг соғлиғи ёмонлашиши, қон босимининг беқарорлиги сабаб бўлган. 57 ёшли Италия фуқароси борт қўнганидан сўнг дарҳол пойтахт тиббиёт муассасаларидан бирига ётқизилган.
Соат 10:04 да LH-726 рейси Тошкент аэропортидан Шанхайга парвозини давом эттирди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқандга учаётган самолёт Бакуга фавқулодда қўнганди. Бунга йўловчилардан бирининг соғлиғи кескин ёмонлашиши сабаб бўлган. Самолёт маҳаллий вақт билан 21:07 да Бакудан Самарқандга учиб кетган.
LiveБарчаси