Тошкентдан Манчестерга қайтган Ҳусановнинг “Сити”даги ўйини қандай ўтди?
Спорт
−
01 Апрель
1679230 март куни Англия кубоги чорак финали доирасида “Манчестер Сити” сафарда “Борнмут” билан баҳс олиб борди. 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралаши доирасида Ўзбекистон терма жамоасида қийин ўйинларда қатнашиб, айниқса 20 март куни Тошкентда ўтган Қирғизистон билан ўйин олди ва ўйиндан кейин ижтимоий тармоқларда жуда кўп кўриниш бериб, муҳокамалар марказида бўлган, Эрон билан ўйиндан кейин Теҳрон-Вена-Манчестер йўналишида Англияга қайтган Ҳусановнинг “шаҳарликлар” сафидаги “Борнмут”га қарши ўйини кўнгилдагидек ўтмади.
Ўйиннинг 1-таймида Ҳусанов ва жамоадошларининг омади келмади. Эрлинг Холанд 14-дақиқада “Борнмут” дарвозасига белгиланган пенальтини голга айлантира олмади ва бундан руҳланган мезбонлар 21-дақиқада Эдерсон дарвозасини ишғол қилди.
37-дақиқада ҳакам томонидан Абдуқодир Ҳусанов қоидабузарлик амалга оширди, деб топилди ва сариқ карточка билан огоҳлантирилди. Сариқ карточка эффектида Ҳусанов 2-тайм бошида захирага олинди ва унинг ўрнига майдонга тушган 20 ёшли Нико О'Райли ўйин тизгинини меҳмонлар фойдасига ўзгартириб юборди. Айнан О'Райлининг 2 та узатмаси эвазига “Сити” ҳужумчилари Эрлинг Холанд ва Омар Мармуш мезбонлар дарвозасини ишғол қилди. Якунда “Сити” 1 та тўп фарқи билан ғалаба қозониб, мусобақанинг ярим финалига олди.
Доимгидек ўйиндан кейин машҳур порталлардан, “SofaScore” учрашувда қатнашган футболчиларнинг хатти-ҳаракатлари ва улар билан боғлиқ эпизодларга таяниб, футболчиларга қўйилган балларни эълон қилди.
Эътиборлиси, учрашувда бир тайм ўйнаган ва сариқ карточка билан огоҳлантирилган Ҳусанов баҳсда “Сити” сафида энг паст кўрсаткич қайд этган ҳимоячи бўлди, 21 ёшли Ҳусановнинг кўрсатган ўйини 6,5 баллга лойиқ кўрилди.
Маълумот учун, “Манчестер Сити” кейинги ўйинини Англия чемпионати доирасида “Лестер”га қарши ўтказади. Учрашув 2 апрель куни “Этиҳад”да, Тошкент вақти билан 23:45 да бошланиши режалаштирилган.
LiveБарчаси
Самарқанд иқлим форуми бошланди.
04 Апрель