Тошкентдан Куала-Лумпурга учган самолётда ўғрилик содир бўлди
3-саҳифа
−
17 Август
12425Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг 2024 йил 15 август куни HY553 Тошкент – Куала-Лумпур йўналиши бўйича амалга оширилган авиақатновида йўловчиларнинг қимматбаҳо буюмларини ўғирлашга уриниш содир бўлди. Бу ҳақда авиакомпания хабар берди.
“Авиақатнов Куала-Лумпурга етиб келгач, ҳаво кемаси экипажи томонидан полиция хизмати чақиртирилган. Бортдаги йўловчиларга ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг чақиртирилгани эълон қилинди. Экипаж ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакиллари билан биргаликда ҳаво кемасини кўздан кечириш бўйича тегишли процедураларни амалга оширди, ушбу жараёнда эса барча буюмлар топилди”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, гумон қилинган чет эл фуқаролари шу жойнинг ўзида ушланган ва вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида Малайзия пойтахти полиция хизматига олиб кетилган.
“Афсуски, шунга ўхшаш ҳолатлар кўплаб авиакомпанияларнинг ҳаво кемаларида содир бўлади. Uzbekistan Airways бундай ҳодисаларга қарши қаттиқ курашни қўллаб-қувватлайди ва ушбу йўналишда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва белгиланган мамлакатларнинг миграция хизматлари билан биргаликда иш олиб бормоқда. Йўловчиларни профайлинг қилиш амалиёти парвоздан олдин аэропортларда амалга оширилади. Шубҳали шахслар тўғрисидаги маълумотлар, шу жумладан, парвоз пайтида уларни кузатиш учун экипажга тақдим этилади”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь