Тошкентдан Чорвоққача бўлган йўл пулли бўлиши мумкин
Жамият
−
24 Сентябрь
5152Тошкент шаҳрининг Бектемир туманидан Чорвоққа борувчи йўлнинг бир қисмини пуллик қилиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Билдирилишича, Туркиянинг Onur Group компанияси Бектемир туманидан Чирчиқ, Ғазалкент шаҳарлари ва Чорбоғ қўрғони йўлларини таъмирлаб, пуллик йўлга ўтказиш бўйича тегишли ташкилотлар билан музокаралар олиб борган.
“Давлат-хусусий шериклик асосида 4P12 автомобиль йўлининг 6-77 км қисмини асфальт-бетон қоплама билан реконструкция қилиб, пуллик йўлга ўтказиш лойиҳаси юзасидан музокаралар олиб борилди”, дейилади вазирлик хабарда.
Жорий йилнинг 18 сентябрь куни Onur Group компанияси экспертлари ва Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Автомобиллар қўмитаси ходимлари билан биргаликда йўл ҳолати ўрганилган.
Шоҳжаҳон Мажидов