Тошкентдаги “зоопарк”да шерлар қоровулни еб қўйди
3-саҳифа
−
17 Декабрь
47195Тошкент вилояти Паркент туманида жойлашган ҳайвонот боғида 3 та шер боғ қоровулини еб қўйди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ сўровига асосан Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
Қайд этилишича, ҳолат бугун, 17 декабрь куни соат тахминан тонгги 05:00 ларда содир бўлган. Ҳайвонот боғида сақланаётган 3 та Африка шери катак эшиги очиқ қолдирилганидан фойдаланиб ҳайвонот боғи ҳудудига чиқиб кетган. Шерларни 1980 йилда туғилган қоровул И.Ф. катакка қайтармоқчи бўлган. Оқибатда йиртқичлар қоровулга ҳужум қилган ва уни ўлдириб, емиш сифатида тана аъзоларини истеъмол қилган.
Мазкур ҳолат ҳайвонот боғи ходимлари томонидан соат 09:00 ларда аниқланиб, 2 та шер ухлатувчи дори воситалар қўлланилган ҳолда катакка қайтарилган, 1 та шер маҳаллий овчи томонидан отиб ўлдирилган.
Шу куни соат 10:00 да воқеа жойига туман ИИБ навбатчилик гуруҳи, туман прокурори, туман прокуратураси терговчиси, вилоят экология бошқармаси ходимлари ва ИИБ махсус қуролланган жанговар гуруҳи чиқиб, воқеа жойи ва марҳумнинг жасади қолдиқлари кўздан кечирилган ҳамда СТЕ ва ДНК экспертизалари тайинланган.
Шунингдек, паркда мавжуд бўлган барча йиртқич ҳайвонлар саноқдан ўтказилиб, улар жой-жойида эканлиги ва катаклар маҳкамланган ҳолдалиги аниқланган.
Ҳозирда Паркент туман прокуратураси, тергов-тезкор гуруҳи ва экология вазирлиги ҳамда “Тошкент ҳайвонот боғи” ДМ мутахассислари томонидан зарур текширув ва суриштирув тадбирлари ўтказилмоқда.
LiveБарчаси