Мактаб қорoвули 11 ёшли қизга тегажоғлик қилди (видео)
3-саҳифа
−
02 Ноябрь 2023
36547Қозоғистоннинг Олмаота шаҳридаги мактабда маст қоровул 11 ёшли қизни ўпиб, унга тегажоғлик қилди. Бу ҳақда “Tengrinews” хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 28 октябрь куни Олмаота шаҳридаги 160-мактабда спиртли ичимлик таъсирида бўлган 62 ёшли қоровул 11 ёшли ўқувчи қизга шилқимлик қилиб, уни қучоқлаб ўпган. Кеча, 1 ноябрь куни мазкур мактаб ҳудудида тўпланган ота-оналарнинг сўзларига кўра, улар қизларини ортиқ мактабга юборишни хоҳламайди.
“Қизим қоровулнинг ёнига ўқитувчисига тегишли бўлган ҳужжатни топшириш учун борганида у маст ҳолда ўтирган бўлган. Қизимнинг сўзларига кўра, қоровул уни мажбурлаб лабларидан ўпган. Мен эса унинг устидан шикоят қилишга қарор қилдим, шундан сўнг қоровулнинг ўғли масалани тинч йўл билан ҳал қилишни сўраб, менга пора ҳам таклиф қилди”, дейди қизнинг онаси Юлия Диденко.
Мактаб директорининг маълум қилишича, ушбу жиноятда гумон қилинаётган эркак бу мактабда 12 йилдан буён ишлаётган бўлган. Шунингдек, у узоқ йиллардан бери алкоголизмдан даволаниб келган.
“Ҳаммаси тушунарли, биз оғир ҳулқли эркакни ишга қабул қилганимиз ва уни шу кунгача бўшатмаганимиз, албатта, тўғри бўлмаган. Бироқ нега унга шунчаки 15 кунлик интизомий жазо тайинланди? Ҳатто, жиноят иши ҳам қўзғатилмаган?!” дейди у.
Вилоят полицияси қоровулга 15 кунлик маъмурий қамоқ жазоси тайинланганини тасдиқлаган. Аммо баёнотда жиноят иши бўйича якуний қарор ҳали қабул қилинмагани ҳамда гумондорни мамлакат Жиноят кодексининг тегишли моддаларига кўра, 12 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси кутаётгани қайд этилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятида мактаб ўқувчисига тегажоғлик қилган 51 ёшли эркак 5 суткага қамалган эди. Шунингдек, жорий йилнинг 18 октябрь куни Жиноят ишлари бўйича Бўстонлиқ тумани судида 13 ёшли қизни зўрлаган Миллий гвардиянинг собиқ ходими устидан суд ҳукми ўқилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь