Тошкентдаги “Жомий” бозорида йирик ёнғин юз берди (видео)
Жамият
−
22 Июль 2020
13828Бугун, 22 июль куни Тошкент шаҳридаги "Жомий" қурилиш моллари бозорида ёнғин юз берди. Дўкон ёнаётгани тасвирланган видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалди.
Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ёнғин ҳақида расмий маълумот берди. Унга кўра, ёнғин соат 15:35 ларда Олмазор тумани Форасарой кўчаси 314 уйда жойлашган "Қуриллиш моллари" дўконида ёнғин келиб чиққан.
Ёнғин натижасида қурилиш моллари дўконларида жами 200 кв.м. майдон ёнган. Ёнғин соат 16:14 да тўлиқ бартараф этилган ҳамда дўконларнинг 2000 кв.м. майдони сақлаб қолинган.
Ёнғин жойига 6 та ёнғин-қутқарув техникалари жалб қилинган. Ҳозирда ёнғин сабаблари ва ёнғиндан келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Қурбон ва жабрланувчилар борлиги ҳақида маълумот берилмаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь